Ўзбекистоннинг бешта вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» материалларини тарқатганлар ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тадбирлар натижасида Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилувчи интернетда «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотига тааллуқли материалларни тарқатиб келганлар ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun..uz»

Маълум қилинишича, тезкор тадбирлар натижасида суратдаги эркаклар теров жараёнларига жалб қилинган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, улар айни пайтда Польшада яшириниб келаётган «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотининг ғоявий етакчиси «Маҳмуд Абдулмўмин» тахаллусли 1980 йилда Қирғизистонда туғилган, халқаро қидирувда бўлган Холдаров Махмуджон Абдумаликович томонидан бошқарилган.

Ҳуқуқбузарлар М. Холдаров томонидан Teleggram ва бошқа мессенджерларда ташкил қилинган «Ғарибликдан азизлик сари» номли виртуал гуруҳга аъзо бўлиб, ғоявий ва экстремистик тайёргарликдан ўган.

Гуруҳ иштирокчиларига М. Холдаров томонидан дасталаб диний тушунчалар берилиб, кейинчалик уларга Ўзбекистонда сиёсий тўнтаришлар ва оммавий норозичиликлар ташкил қилиш каби топшириқлар берилган. Республикадаги диний вазият ва диний уламолар ёмонланиб, онги заҳарлаб борилган.

«Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда».

Аввалроқ Фарғонада «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоси 10 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Шунингдек, Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоларининг фаолиятига чек қўйилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди