Ўзбекистоннинг ҳар бир туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказлари ташкил этилади

Олий Мажлис Сенатида 27 июль куни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Мажлисни Комиссия раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борган. Унда республика ва ҳудудий Комиссия аъзолари, вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг март ойида оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш юзасидан қабул қилинган Президент Фармони ва қарорларида белгиланган вазифалар ижросининг бориши муҳокама қилинган.

Сенат Раиси кириш сўзида таъкидлашича, мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг манфаатини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва институционал негизини мустаҳкамлаш йўлида муҳим чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат (3 та Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та фармони, 2 та қарори ва 14 та Ҳукумат қарори) лойиҳалари ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилган. Улардан 3 таси қабул қилинган ва ижрога қаратилган. Шунингдек, Мазкур қарорлар билан, ушбу йўналишдаги ишларни тартибга солувчи 4 та Низом, 1 та «Йўл харита» ва 1 та прогноз кўрсаткич тасдиқланган.

Бундан ташқари, Республика комиссияси томонидан маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш тартиби ишлаб чиқилди, ушбу жараёнда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ҳамда уларнинг қуйи тузилмаларининг вазифалари ишлаб чиқилди, Республика комиссияси аъзолари ҳудудларга бириктирилди ҳамда жойларда мазкур тартиб асосида ишлар ташкил этилган.

Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан алоҳида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Мажлис доирасида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг «2022 – 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022–2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси»да белгиланган вазифалар ижросининг бориши юзасидан ҳисоботи эшитилган.

Мажлисда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастури шу кунга қадар қабул этилмагани, раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича ўқувлар бошланмаганлиги, хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш ишлари суст бораётганлиги, шу билан бирга, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил қилиш ишларига етарли эътибор қартилмаётганлиги танқид қилинган.

Бундан ташқари, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан тегишли чораларни белгилаш, аёл тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун халқаро молия институтларининг молиявий ресурсларини жалб қилиш ишлари суст олиб борилаётганлиги кўрсатиб ўтилган.

Муҳокамалардан келиб чиққан ҳолда, йил якунига қадар Давлат бошқаруви академиясида 100 нафар истиқболли хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш мақсадларида ўқитилишини ҳамда уларнинг миллий кадрлар захирасига киритилишини ташкил этиш, жорий йилнинг сентябрига қадар ҳар бир туманда камида биттадан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини ташкил этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилган.

Шунингдек, Комиссиянинг ҳудудларга бириктирилган аъзоларига ҳар ойда ҳудудларда Президент фармони ва қарорларида белгиланган вазифалар ҳамда комиссия мажлисларида берилган топшириқлар ижросининг боришини, унинг сифатини манзилли таҳлил қилиб бориш, Республика даражасида ҳал этиладиган муаммоларни тегишли вазирлик ва идора билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриб бориш ҳамда натижалари бўйича Республика комиссиясига ахборот киритиб бориш топширилган.

Шу билан бирга, Комиссиянинг навбатдаги мажлисларида ушбу топшириқлар ижросининг бориши юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳудуд раҳбарлари ва Комиссия аъзоларининг ахборотларини эшитиб бориш белгиланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 18 июль куни хотин-қизларнинг ўқиши учун имтиёзли кредит бериш бўйича қарорни имзолаганди. Шунингдек, Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилиши хабар берилганди.

Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жамият23:58 | 9.8.22
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Жамият23:54 | 9.8.22
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди