Қашқадарёдаги тўйда куёвнинг жўраси пичоқланди

Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги тўйда куёвнинг жўраси пичоқланди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, тумандаги Каптарли МФЙда яшовчи жиянининг никоҳ тўйига келган Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи Х.Э. ярим тунда торт кесиш тадбирида шу маҳаллада яшовчи кўёвнинг жўраси Х.Ж. билан жанжаллашиб қолган.

Оқибатда Х.Э. спиртли ичимлик таъсирида ошхонадан пичоқ олиб чиқиб, Х.Ж.нинг чап кўкрак қисмига санчиб, тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Нишон туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Шаҳрисабз шаҳридаги тўйхонада бир киши бир неча киши томонидан пичоқлангани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирганди. Шунингдек, Навоий шаҳрида маст ҳолда жанжаллашаётган икки фуқарони ажратмоқчи бўлган эркак пичоқланганди.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди