Қирғизистон ҳар куни Ўзбекистонга қанча электр энергияси етказиб бераётгани маълум бўлди

Қирғизистон ҳар куни Ўзбекистонга 8,1 миллион киловатт/соат электр энергияси етказиб бераётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазири Дўсқул Бекмурзаевга таяниб, «Tazabek» хабар берди.

Фото: «Anadolu Agency»

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Қирғизистон қўшни давлатлар қийин пайтларда мамлакатга берган электр энергиясининг ўша қисмини қайтармоқда.

«Бугун биз Қозоғистон ва Ўзбекистонга кунига 8,1 миллион кВт/соат электр энергиясини қайтармоқдамиз», — деган Энергетика вазири Дўсқул Бекмурзаев 27 июль куни 2022 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида ва «Нима сиз уни қайтариб бермоқчи эмасмисиз?», — дея оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилган.

Вазир, шунингдек, жамоатчиликни айрим сиёсатчиларнинг провокацияларига берилмасликка чақирди.

«Бизнинг амалдорлар бу масала бўйича гапирганда Қозоғистонда ҳеч ким бунга муносабат билдирмайди. Мен сизни жавоб бермасликка чақираман. Бундай гаплар бизга номаълум бўлган маълум мақсадларда айтилиши мумкин», — деган Д.Бекмурзаев.

Малумот учун,  2021 йил март ойида Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистон билан электр энергияси алмашинуви бўйича шартномалар имзолаган. Ўзбекистон билан тузилган шартномалар доирасида 2021 йилнинг март ойидан октябригача ва 2022 йилнинг март–апрель ойларида 750 миллион кВт/соат электр энергияси импорт қилинади, кейинчалик бу миқдор 2021–2023 йилларнинг июнь–август ойларида Ўзбекистонга қайтарилади.

Аввалроқ Қирғизистон энергетика вазири ўринбосари мамлакат кузгача Ўзбекистон орқали қанча электр энергияси олишини маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси сотиб олишдан манфаатдор экани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма