Қирғизистонда КХШТ махсус кучларининг машғулотлари бўлиб ўтади

Қирғизистонда 2–5 августь кунлари Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти махсус кучларининг ўқув машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Фото: КХШТ расмий сайти

Машғулотларда махсус бўлинмалар террорчилик гуруҳларини қидириш ва зарарсизлантириш, наркотик моддалар контрабандаси каналларини тўсиб қўйиш, гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ва ишлаб чиқариш омборлари, лабораторияларини аниқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш вазифаларини бажаради.

Машғулот мақсади аксилтеррор операцияси давомида юзага келган оқибатларни бартараф этиш бўйича вазифаларни ишлаб чиқиш экани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта КХШТ қўшинлари январь ойида газ нархи ошиши сабабли юзага келган норозилик намойишлари фонида Қозоғистонга кирган.

КХШТ таркибига қуйида давлатлар киради: Россия, Қирғизистон, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон.

Мавзуга доир: Россия Украинадаги урушга КХШТ кучларини жалб қиладими?

Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади