Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқловчи тестларни топширди

Россия Ўзбекистон, Арманистон, Қозоғистон ва Туркманистонга маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимлари топширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, ҳозирда Россия бўйлаб касаллик ҳолатларини аниқлаш учун тест тизимлари ишга тушган.

«‘Роспотребнадзор’ томонидан Россия тест тизимлари Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга топширилди. Бундан ташқари, ҳамкор мамлакатлардаги ҳамкасблар учун маймунчечакнинг лаборатория диагностикаси бўйича махсус семинарлар ташкил қилинади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россияда дунё бўйлаб кенг тарқалаётган маймунчечак касаллиги аниқланган. Касаллик Европада бўлиб қайтган йигитда қайд этилган. У изоляция қилинган ва юқумли касалликлар бўйича тиббий ташкилотда даволанмоқда. Маймунчечак ҳозиргача дунёнинг 70 дан ортиқ давлатида аниқланган, қасалланганлар сони 14 мингдан ошган.

Маймунчечак — кам учрайдиган вирусли касаллик. Ҳасталик аломатлари орасида титроқ, чарчоқ, юқори иситма, бош оғриғи ва юздан бошланиб, тананинг қолган қисмига тарқаладиган тери тошмаси, яра киради. Маймунчечакка қарши махсус даволаш усули, шунингдек, унга қарши вакцина мавжуд эмас.

Мутахассислар маймунчечак касалланган ҳайвонларнинг қони, сўлаги ёки касал териси, шиллиқ пардалари билан бевосита алоқа қилиш орқали юқишини айтган. Яна бир омил, бу касал ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилиш ҳисобланади. Шу билан бирга, маймунчечак одамдан одамга ҳаво томчилари орқали ёки жинсий йўл билан юқиши мумкин.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади