Россияда ўзбекистонликларнинг паспортлари «ўртакаш»дан олиб берилди

Россиянинг Новосибирск шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, паспортларини олдириб қўйган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Маълум қилинишича, Новосибирск шаҳрига ишлаш мақсадида борган ўзбекистонликларга «Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар тайёрлаб бераман», деб паспортлари олиб қўйилган ва қайтариб берилмаган.

Мазкур мурожаат ўрганилиб, Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллиги ходимлари ва ҳудуддаги ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ёрдамида олиб берилган. Паспортларни олиб қўйиган «ўртакаш»лар Россиянинг тегишли қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортилиши тушунтирилган.

Аввалроқ Россиядаги миграция марказида ўзбекистонлик йигитга куч ишлатган ходим ишдан олингани,  Россияда ўзбекистонлик мигрантларга оид янги таклиф берилгани тўғрисида хабар берилганди.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди