Самарқандда кетма-кет иккинчи йил жазирама рекорди янгиланди

Самарқанд шаҳрида кетма-кет иккинчи йил 26 июлда жазирама рекорди янгиланди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

26 июль куни Самарқандда кундузи ҳавонинг максимал ҳарорати 40,9 даражага чиққан. Шаҳарда бундан олдинги энг юқори ҳаво ҳарорати 2021 йилда кузатилган — 40 даража. 26 июлда ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати 31,8 даражани ташкил этган бўлган, 2021 йилнинг шу кунида ўртача кеча-кундузлик ҳарорат 26,5 даража бўлган.

Скриншот: «Ўзгидромет»

Эслатиб ўтамиз, 25 июль куни Термизда кундуз куни ҳавонинг максимал ҳарорати 45,7 даражага чиқиб, 115 йиллик рекорд янгиланган, ўтган ҳафта охирида эса Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилганди.

Аввалроқ «Ўзгидромет» ҳафтанинг биринчи яримида ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туришидан огоҳлантирганди. Марказ маълумотларига кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди. Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ва кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати 33–36 даражагача пасаяди, фақат энг чекка жанубда 39–41 даражага етади.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди