Тошкент вилоятида «Nexia» каналга тушиб кетди — фото

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида каналга тушиб кетган автомобиль қутқарувчилар ёрдамида олиб чиқилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Маълум қилинишича, 25 июль куни соат 16:45 ларда Олмалиқ шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи «Таначи—Бўка» каналига «Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиш оқибатида тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган ва фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобиль каналдан олиб чиқилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Аввалроқ Тошкентда «Cobalt», Тошкент вилоятида эса «Lacetti» каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Жаҳон23:59 | 29.9.22
Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Жамият23:05 | 29.9.22
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Жамият22:43 | 29.9.22
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият22:35 | 29.9.22
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Жамият22:22 | 29.9.22
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди
Жамият21:37 | 29.9.22
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди