Зеленский Украина ҳудудларини озод қилиш муддатини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский яқин 3–6 ҳафта ичида Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтариш кераклигини айтди. Бу ҳақда «Politico» хабар берди.

Фото: «AP»

Президент билан учрашган АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Қуролли кучлар қўмитаси раҳбари Адам Смит бу бўйича маълумот берган. У белгиланган муддатда уруш тугамаса, қийинчилик юзага келишини қайд этган. АҚШ расмийсига кўра, Украина Россия билан тинчлик келишувига эришмоқчи, бироқ аввало босиб олинган ҳудудларни қайтариб олиш керак.

«Кейинги уч-олти ҳафта жуда муҳим ҳисобланади», — деган Смит.

У мазкур муддат ҳақида Зеленский ва бошқа юқори мартабали амалдорлардан эшитганини қўшимча қилган. Смитнинг қўшимча қилишича, бу давр муҳим аҳамиятга эга, чунки совуқ ҳарорат ва оғир шароитларга эга бўлган қиш жангларни секинлаштиради.

Аввалроқ Украина президенти Россия билан урушни музлатиб қўйишнинг оқибатлари ҳақида маълумот берганди. Шунингдек, Украина Беларуснинг урушга қўшилишига тайёрланаётгани маълум қилинган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади