АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

АҚШ Сенати 27 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда Жонатан Ҳеникни мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси лавозимига тайинлади. Тегишли тайинлов Сенатнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Фото: «mfa.gov.kg»

Бунгача ушбу лавозимни 2019 йил май ойидан буён эгаллаган Дэниел Розенблюм АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси бўлган.

«Мен АҚШ қизиқишларини илгари суриш ва Ўзбекистон билан стратегик шериклигимизни, икки томонлама хавфсизлигимиз, халқлар ва иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлаш, биз баҳам кўрадиган демократик қадриятларни илгари суриш учун ҳаракат қиламан.

Шунингдек, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида ходимлар жамоавий иш ва ҳурматни қадрлайдиган инклюзив иш муҳитини яратишга ҳаракат қиламан», — деган Ҳеник тайинлов лавозими нутқида.

Жонатан Ҳеник Нью-Йоркда туғилган ва рус, португал, турк ва озарбайжон тилларини билади. У Гавайи университетининг сиёсатшунослик фанлари номзоди, Колумбия университетида халқаро муносабатлар бўйича магистр ва Колумбия коллежи бакалаври ҳисобланади.

Дипломат маслаҳатчи мақомига эга АҚШ Ташқи ишлар хизматининг юқори мартабали ходими. У 2021 йилдан бери АҚШ Давлат департаменти Миллий мудофаа университети қошидаги Ахборот ва кибермакон коллежида мудирлик қилади. У аввал АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси ёрдамчиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳеник Марказий Осиё мамлакатларида жамоатчилик дипломатияси ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар учун масъул бўлган.

Аввалроқ Финляндиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланганди. Шунингдек, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси эълон қилинган.

Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди