Байден йил бошидан бери бешинчи марта Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилди

АҚШ президенти Жо Байден Тайван минтақасида кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан икки соатлик музокаралар ўтказди. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирбининг баёнотига таяниб, «CNN» хабар берди.

Фото: «Tribune India»

Нашрнинг маълум қилишича, стратегик алоқалар бўйича cоординатор суҳбат мавзуларини ошкор қилмаган.  «CNN»нинг аниқлик киритишича, бу йил бошидан бери бўлиб ўтган икки давлат раҳбарларининг бешинчи музокарасидир.

Қайд этилишича, Хитой ва АҚШ ўртасидаги кескинлик бир неча йиллардан бери давом этмоқда. Дональд Трамп президентлиги даврида ҳам Вашингтон Пекинга, жумладан, уйғурлар ва Тайван муаммолари юзасидан санкциялар босимини кучайтирган. Сўнгги ҳафталарда эса АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайван оролига тез орада ташриф буюриш режаси юзасидан баҳслар кучайган.

Ўз навбатида, Пекин «ягона Хитой»ни қўллаб-қувватлаш АҚШ зиммасига юклаган мажбурият эканини эслатиб, Вашингтонни ташрифни бекор қилишга бир неча бор чақирган. Агар оролга ташриф буюрса, Пелоси 25 йил ичида Тайванга борган АҚШ Конгресси палатасининг биринчи спикери бўлади.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Россия ва Хитой етакчилари Владимир Путин ҳамда Си Цзиньпиннинг демократия самарадорлиги борасида шубланаётганини маълум қилганди. Шунингдек, АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раиси Си Цзиньпин 2021 йил 9 сентябрь куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида коронавирус тарқалишига қарши кураш, иқтисодиёт ва иқлим каби халқаро муаммоларни муҳокама қилганди.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма