Эҳтиёт бўлинг, харидлар: Чироқ тендерида қурувчига ютқазган чироқчи, Олмазорда том учун «кураш», ўз-ўзини ислоҳ қилиш учун 6 млрд

Ўзбекистонда давлат корхона ва ташкилотлари томонидан ҳар куни бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар куни ўнлаб харидлар амалга оширилади, тендер ва аукционлар ўтказилади. «Bugun.uz» ушбу жараёнларни кузатиб, эътиборга молик (ёки — ғалати ҳам шубҳали кўринган) операциялар ҳақида мунтазам равишда ахборот бериб боради.

Бир манзилда жойлашган икки корхона қатнашган тендер

Наманган вилоят ҳокимлиги Ягона инжиниринг компанияси 23 июль куни 3,2 миллиард сўмлик тендер натижасини эълон қилди. Унда Давлатобод туманидаги «Янги Ўзбекистон боғи»да ободонлаштириш, ташқи коммуникация, кўл, стелла, амфитеатр, спорт майдонлари, болалар майдончалари, бешта кафе-ресторан ва миллий ўйинлар майдонлари қурилишини лойиҳалаштириш бўйича тендер ғолиби аниқланган. 

Тендерда икки корхона иштирок этган. Қизиқ томони, иккала иштирокчи ҳам бир манзилда жойлашган.

100 000 мегабит учун 16 миллион

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги «Uztelecom»дан 100 000 мегабит/секундлик (98 гегабит/с интернет сотиб олди. «Uztelecom» эса кўпи билан 1000 мегабит/с таклиф қила олади. Ҳокимлик 191 миллион сўмлик шартнома имзолаган. Аммо ҳаттоки космик тадқиқотлар олиб борадиган NASA ҳам бундай интернет тезлигига эга эмас — 91 гигабит/c (93 184 мегабит/с). Ҳужжатда таъкидланишича, 100 000 мегабитлик тарифдан 12 та сотиб олинган, тарифнинг ҳар бири деярли 16 миллион сўмдан тушган. 

Қизиғи, «Uztelecom» сайтида энг қиммат тариф сифатида эътироф этилган 1000 мегабит/с лик тарифнинг баҳоси 1 миллион сўм деб кўрсатилган. Ё ҳокимлик қайсидир маълумотни юклашни унутган, ёки «Uztelecom» давлат ташкилотларига бошқача кўринишда ва бошқача нархларда хизмат кўрсатади.

Чироқ бўйича тендерда арзон чироқчи компания охирги ўринни олди

Каттақўрғон туман Халқ таълим бўлими мактабларни сифатли чироқлар билан таъминлаш мақсадида 203 миллион сўмлик тендер ўтказди. Тендер ғолиби LED лампалари, «розетка» ва «автовключател»лар ҳамда бошқа жиҳозларни етказиб бериши керак. Тендерда ихтисослиги турлича бўлган учта фирма қатнашган: бири маиший электр товарлари (жумладан, чироқлар) чакана савдоси билан шуғулланса, қолган иккитаси иккита қурлиш компанияларидир.

Қизиғи, тендерда айнан чироқлар савдоси билан шуғулланувчи ва сўралаётган хизматни энг кам маблағ эвазига бажариб беришни таклиф қилган фирма эмас, балки қурилиш компанияси ғолиб бўлган. Тендер ўтказилаётган маҳсулотлар бўйича савдо олиб бораётган корхонага 2-ўрин ҳам насиб этмади — бу ўрин энг қиммат нархни таклиф қилган бошқа бир қурилиш компаниясига насиб қилди.

Том учун «кураш»

Тошкентнинг Олмазор тумани ҳокимлиги «Зиё» маҳалласидаги 19-«дом»нинг томини мукаммал таъмирлаш учун 910 миллион сўм ажратди. Бу ерда ҳам юқоридаги каби ҳолат такрорланган: иккита иштирокчи, бирининг ихтисослиги қурилиш, иккинчисиники — пардозлаш.

Хайрият, бу сафар соҳаси айнан ўтказилаётган тендер йўналишига мос компания ғалаба қозонган. Унинг пардозлаш ишлари билан шуғулланувчи ягона рақиби эса, тахмин қилиш мумкин бўлганидек, бир сўм ҳам «паст келмай», рақибига йўл очиб берган.

Давлатга асоссиз боғча сотиш

Сурхондарёдаги айрим туманларнинг мактабгача таълим бошқармалари «Surkhon Sandwich» компаниясидан тайёр қурилган боғчаларни ҳеч қандай тендер ва асоссиз (ҳар ҳолда, асослар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар келтирилмаган) сотиб олишда давом этмоқда.

Аввал кўрсатиб ўтилган эски сценарий такрорланишда давом этмоқда: 1,3 миллиард сўмлик савдога асос қилиб келтирилган ҳужжат — вилоят ҳокими қарорида мазкур боғча ҳақида сўз йўқ, бошқарма эса тендер ўтказмаган, ўтказган бўлса ҳам, бу ҳақда ҳеч қандай маълумот жойламаган.

Боз устига қурилиш ҳақида маълумот тўғридан тўғри харидлар бўлимига жойлаштирилган — бу бўлимга асосан тендерсиз тузилган шартномалар юкланади. Қурилиш ишлари қайси ҳужжатга асосан тендерсиз ўтказилгани бўйича тушунтириш ҳам берилмаган.

Ўз-ўзини ислоҳ қилиш учун 6 миллиард

«Uztelecom» ўзини ислоҳ қилиш учун ўз маблағлари ҳисобидан 6 миллиард сўм ажратди — бу пулга даъвогарлар компанияни 2026 йилгача ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тайёрлаб бериши керак. Ҳужжатда таъкидланишича, якунда ушбу стратегия Ўзбекистонда кўрсатилаётган интернет хизматлари сифатини оширишга хизмат қилиши керак.

——

«Bugun.uz» давлат харидлари билан боғлиқ эътиборга молик ҳолатларни кузатишда давом этади.

Нодирбек Нортўраев

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма