Ироқда тартибсизликлар: намойишчилар парламент биносига бостириб кирди — видео

Ироқ пойтахти Бағдодда 27 июль куни юзлаб намойишчилар парламент биносига бостириб кирди. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Намойишчилар депутатлар йиғилиши ўтказиладиган катта залга кирган. Уларнинг норозилигига мамлакат бош вазири лавозимига илгари сурилган янги номзод сабаб бўлган. Хусусан, номзод Муҳаммад ал-Суданий эронпараст сиёсатчи саналиши ва унинг тарафдорлари Ироқни Эрон билан бирлаштириш тарафдори экани таъкидланган.

Унинг мухолифлари етакчиси Муқтада ал-Садр уларга мурожаат қилганидан кейин парламентни тарк этган. Мурожаатда қон тўкилиши ва хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлардан қочишга чақирилган.

Фото: «BBC»

Парламент шаҳарнинг «яшил зонаси»да — элчихоналар ва давлат муассасалари жойлашган алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудда жойлашган. Намойишчилар бинога кирганида у ерда бирорта ҳам расмийлар бўлмаган.

Ироқнинг вақтинчалик бош вазири Мустафо ал-Қадимий намойишчиларни парламентни зудлик билан тарк этишга чақирган. У хавфсизлик кучлари давлат муассасалари ва хорижий ваколатхоналар ҳимоясини таъминлашини айтиб, хавфсизликни бузишнинг олдини олиши ҳақида огоҳлантирган.

Аввалроқ Ироқдаги АҚШ консуллиги дрон ҳужумига учрагани ва Эрон Ироқдаги АҚШ бош консуллиги ва халқаро коалиция объектларига ракета зарбаcи бергани маълум қилинган.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди