Олимлар коронавирус дастлаб қаердан тарқалганини аниқлади

Коронавирус бўйича тадқиқот олиб борган муаллифлар ковид Ухандаги денгиз маҳсулотлари ва ёввойи ҳайвон гўшти бозоридан келганини кўрсатувчи далилларни топди. Бу ҳақда «Science» хабар берди.

Фото: «Earth.com»

Тадқиқотчилар 2020 йил бошида Хитойнинг Ухан шаҳрида вируснинг биринчи тарқалиши ҳақидаги барча мавжуд маълумотларни қайта кўриб чиққан. Бу бўйича иккита тадқиқот олиб борилган. Биринчи тадқиқот шуни кўрсатадики, касалликнинг дастлабки ҳолатлари ушбу бозорда бўлган одамлар билан боғлиқ.

Иккинчи тадқиқотда айтилишича, коронавируснинг биринчи штами инсон танасига 2019 йилнинг ноябр–декабрь ойларида кирган. Иккала тадқиқотни олиб борган муаллифлар ковид штами 2019 йил охирида Ухандаги Хуанань денгиз маҳсулотлари улгуржи бозорида сотилган ёввойи ҳайвон гўштида бўлганини таъкидлаган.

Тадқиқотда иштирок этган Глазго университети вирусологи Дэвид Робертсон янги маълумотлар COVID-19’нинг лаборатория келиб чиқиши ҳақидаги ёлғон маълумотлар тарқалишини тўхтатишига умид билдирган.

«Вирус 2019 йил охирида бозорда сотиладиган тирик ҳайвонларда бўлган бўлиши мумкин. Ҳайвонлар бир-бирига яқин бўлган ва улар микробларни осонгина юқтира олган. Бироқ тадқиқот қайси ҳайвонлар касалланган бўлиши мумкинлигини аниқлай олмаган», — деган тадқиқот етакчиларидан бири, профессор Майкл Воробей.

У, шунингдек, биринчи ковид инфекциялари ҳайвонлардан одамларга қачон ўтганини аниқлайдиган тадқиқотлар ҳақида гапирган.

«Коронавируснинг энг қадимги версияси, эҳтимол, олимлар A ва B деб атайдиган турли шаклларда мавжуд бўлган. Бу вируснинг одамларга турлараро юқишининг камида иккита ҳолатидир», — деган олим.

Профессорнинг сўзларига кўра, вируснинг ҳайвондан одамга биринчи юқиши 2019 йил 18 ноябрда содир бўлган.

Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради
Жамият16:37 | 10.8.22
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради