
Ойда одамлар яшаши мумкин бўлган жой аниқланди — фото
Олимлар «Lunar Reconnaissance Orbiter» космик аппарати ёрдамида Ойда Қуёш нури кўп тушмайдиган чуқурликларни аниқлади. Бу ҳақда «Phys» хабар берди.

Маълум қилинишича, бу омил Ой юзаси остидаги ғорларга олиб бориши мумкин. Компьютер моделлаштириш маълумотлари шуни кўрсатадики, бу ҳудудлар Ернинг табиий йўлдошида одамларнинг доимий яшаши учун жиҳозлашда ишлатилиши мумкин. Чунки у ерда ҳаёт учун қулай бўлган ҳароратга мавжуд.
Америкалик олимларнинг фикрига кўра, Ойдаги чуқурлик ва ғорларда ҳарорат ҳар доим 17 даража Цельсий илиқ бўлади. Таққослаш учун, кундузи Ой юзасида ҳарорат 127 даражагача кўтарилиши мумкин, кечаси эса 173 даражагача тушиши мумкин. Бу шуни англатадики, Ойдаги бундай чуқурликларда бўлажак тадқиқотчиларининг ҳаёти ва фаолияти учун турар жойларни жиҳозлаш мумкин.

Ойда бир кун тахминан Ердаги 15 кунга тенг бўлишини инобатга олса, Ернинг табиий йўлдошида аниқланган «бошпана» муҳим аҳамиятга эга.
«Lunar Reconnaissance Orbiter» маълумотлари Ойда 200 дан ортиқ чуқурликлар борлигини кўрсатмоқда, улар ғорларга олиб бориши мумкин. Бу бўшлиқлар нафақат қулай ҳароратда, балки улар космонавтларни космик нурлар, Қуёш радиацияси ва микрометеор таъсиридан ҳам ҳимоя қила олади.

Космик аппарат кузатувлари шуни кўрсатадики, камида иккита чуқурлик Ой остидаги катта ғорларга олиб боради. Улардан бири олимлар учун алоҳида қизиқиш уйғотган. У «Тинчлик денгизи» деб номланган ҳудудда жойлашган бўлиб, чуқурлиги тахминан 100 метр, кенглиги эса 60–70 метрни ташкил қилади.
«Инсон ўзининг эволюцион саёҳатини Ердаги ғорларда бошлаган, шунинг учун биз Ойни ўрганишимиз ва у ерда доимий яшаш жойларини жиҳозлашимиз учун яна ғорларни кузатишимиз керак», — деган у.
«Lunar Reconnaissance Orbiter» 2009 йилдан бери Ой атрофида фаолият олиб боради ва Ернинг табиий йўлдоши ҳақида маълумотлар тўплайди.
Аввалроқ Марсда кўз шаклидаги номаълум кратер аниқлангани намойиш қилинганди. Шунингдек, Марсда «сирли эшик» топилганди ва унинг нималиги маълум қилинган.



