Ўзбекистон Россиянинг «Путешествуй!» номли форумининг давлат ҳамкори бўлди

Москвада 4-7 август кунлари ВДНХ Саноат майдонида бўлиб ўтадиган «Путешествуй!» Халқаро туристик форумида Ўзбекистон ҳамкор мамлакат сифатида иштирок этади. Бу воқелик замонавий туризм саноатининг барча турларига бағишланган янги авлод тадбиридир.

Фото: «Bugun.uz»

«Биз форум ташкилотчилари сифатида бу йил Ўзбекистон ҳамкор давлат эканлигидан фахрланамиз. Бу бой тарихга ва қадимий меъморий обидаларга эга мамлакатдир. Сўнгги йилларда кўплаб россияликлар ушбу сайёҳлик йўналишини кашф қилмоқдалар ва бу йўналиш тобора оммалашиб бормоқда. Форум меҳмонлари Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари, сайёҳлик йўналишлари, инфратузилмаси билан танишишлари, шунингдек, Тошкентнинг энг яхши ошпазлари томонидан тайёрланган паловдан татиб кўришлари мумкин», —дея хабар беради Росконгресс жамғармаси директори ўринбосари Владимир Затинайко.

Тадбир Росконгресс жамғармаси томонидан ташкил этилган бўлиб, ҳамкор ташкилотчилар Туризм федерал агентлиги (Ростуризм) ва ВДНХ ҳисобланади. Форум Рус География Жамияти ва Россия Туроператорлари Ассоциацияси (АТОР) кўмагида бўлиб ўтади. Форумда Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Миллий ПР-маркази» ДУК, «Uzbekistan Airways» Миллий авиакомпанияси, «ЎЗШАРОБСАНОАТ» АЖ вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандлар билан биргаликда, бир вақтнинг ўзида иккита стендни тақдим этади: бизнес-стенд ҳамда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган стенд.

Бизнес-стенд 55-павильонда жойлаштирилиб, унда мамлакатимизнинг янги манзиллари ва сайёҳлик йўналишлари намойиш этилади. Шунингдек, «Ипак йўли» Халқаро туризм университети вакиллари туризм соҳасида таълим олиш имкониятлари ҳақида сўз юритадилар. Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган стенд 55-павильонга туташ ҳудудда жойлаштирилади.

Бу ерда Ўзбекистон делегацияси томонидан ҳунармандларнинг ишлари, ўзбек миллий таомлари, сайёҳликнинг турли кўринишлари ҳақида маълумотлар тақдим этилади, шу билан бирга, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган шароблар дегустацияси (татиб кўриш маросими) ва ҳунармандчилик буюмларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади. Шунингдек, форум доирасида Россия Федерацияси давлат ташкилотлари вакиллари билан музокаралар ўтказиш, Россия туризм саноати субъектлари билан B2B форматида учрашувлар ташкил этиш ҳамда ялпи муҳокама ва конференцияларда иштирок этиш режалаштирилмоқда.

Самарқандда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди
Жамият, Самарқанд13:43 | 1.10.22
Самарқандда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди
Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокатга ҳукм ўқилди
Жаҳон13:15 | 1.10.22
Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокатга ҳукм ўқилди
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Жамият12:42 | 1.10.22
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди