Ўзбекистонда энг кўп абитуриент қайси ҳудуддан ўқишга ҳужжат топширгани маълум қилинди

Давлат тест маркази 2022/2023 ўқув йили учун қабул якуни бўйича ОТМларга рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 214 232 нафарни ташкил этган. Шундан:

  • 395 023 нафари — 2022 йил битирувчилари;
  • 819 209 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • Кундузги таълим шакли — 612 530 нафар;
  • Сиртқи таълим шакли — 565 902 нафар;
  • Кечки таълим шакли — 27 417 нафар;
  • Масофавий таълим шакли — 8383 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимотига кўра, энг кўп Қашқадарё вилоятидан абитуриентлар олий таълим даргоҳларига ҳужжат топширган — 140 797 нафар. Бу борадаги энг кам кўрсаткични Сирдарё вилоятига тегишли — 45 413 нафар. Ҳудудлар кесимида:

  • Қашқадарё вилояти — 140 797 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 133 610 нафар;
  • Тошкент вилояти — 116 251 нафар;
  • Фарғона вилояти — 109 938 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 106 145 нафар;
  • Андижон вилояти — 79 235 нафар;
  • Наманган вилояти — 77 607 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 75 819 нафар;
  • Жиззах вилояти — 74 346 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 68 545 нафар;
  • Бухоро вилояти — 67 663 нафар;
  • Хоразм вилояти — 64 351 нафар;
  • Навоий вилояти — 54 512 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 45 413 нафар.

Аввалроқ тест синови учун тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар 28 июль куни соат 18:00 қадар тўловни амалга оширишлари мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма