Ўзбекистонда умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талаблар соддалаштирилади

«Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Фармонга кўра, business.gov.uz портали «Тадбиркор виртуал офиси» порталига айлантирилган. Қайд этилишича, портал орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб ҳал этилади ва ушбу жараёнлар назорат қилиб борилади.

2022 йил 1 августдан порталга қуйидагилар томонидан мурожаатлар киритилади:

  • тадбиркорлар;
  • Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги «Call-markaz» хизмати;
  • Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Вакил);
  • ҳоким ёрдамчилари;
  • мурожаатлар автоматик ёки Вакил томонидан ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади;
  • ваколатли органлар мурожаатларни кўриб чиқиб натижалари тўғрисида ахборотни порталга киритади;
  • Вакил мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди.

Вакил ҳар йили 1 мартгача Президентга давлат органлари томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишининг ҳолатига доир йиллик ҳисобот тақдим этади.

Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 1 сентябргача умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талабларни соддалаштириш ҳамда ушбу соҳалардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси ҳукуматга киритилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда кичик тадбиркорликни молиялаштириш учун банкларга 300 миллион доллар берилиши, 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текшириш тизими соддалашгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди