Ўзбекистонда халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтади
Машқлар жами 12 давлатда олиб борилади
Россия томонидан ташкил этиладиган халқаро армия ўйинлари «АрМИ-2022» 12 та давлатда, жумладан Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.

Маълум қилинишича, бу ўйинлар Украинада уруш бошланганидан бери биринчи марта ўтказилади. Уларда 37 давлатдан вакиллар иштирок этади. Тадбирлар 13-27 августь кунлари, жами 12 давлатда, жумладан, Россия, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Арманистонда ўтказилади.
Бундан ташқари, Венесуэлада снайперлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтади. Мазкур армия ўйинлари Ғарбий яримшарда биринчи марта ўтказилиши ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ҳарбийлари жамоаси «АрМИ–2021» Халқаро армия ўйинларида иккинчи ўринни эгаллаган. Россия жамоаси биринчи ўрин билан етакчилик қилган бўлса, учинчи ўринни Хитой қайд этган.