16:29 | 28.07.22 698

Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси ҳажми камайди

Бошқа хорижий давлатлар улуши эса 1,3 фоизга ошган

Ўзбекистон 2022 йилнинг янар–июнь ойларида ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 35,7 фоизи МДҲ давлатларига тўғри келди, деб хабар беради «Review.uz».

Фото: «Bugun.uz»

Шу билан бирга, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида МДҲ давлатларининг умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга камайган, бошқа хорижий давлатлар улуши эса мос равишда 1,3 фоизга ошиб, 64,3 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь-июнь ҳолатига кўра, 27,6 фоизга ўсиб, 8,7 миллиард долларни ташкил этган. Шундан экспорт — 43,1 фоизга ўсиб, 3,2 миллиард долларни, импорт эса 19,9 фоизга ўсиб, 5,5 миллиард доллар қийматида қайд этилган.

Инфографика: «Review.uz»

МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия (46,5 фоиз), Қозоғистон (24,1 фоиз) ҳамда Қирғизистон (6,7 фоиз) давлатлари билан қайд этилган.

Аввалроқ Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 94,2 миллион долларга тенг мобил телефон импорт, 450 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилгани тўғрисида хабар берилганди.


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 56
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 442
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 200
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1183
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 432
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 240