10:24 | 28.07.22 174

Ўзбекистоннинг қишлоқ ва шаҳарларида яшовчи аҳоли сони маълум бўлди

Статистика қўмитаси демографик кўрсаткичларни эълон қилди

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичларига оид маълумотларни эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, республиканинг доимий аҳолиси 35,6 миллион кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 17,7 миллиони аёллар бўлса, эркак сони бироз кўпроқ — 17,9 миллион.

Шунингдек, шаҳарда яшовчилар сони 18,1 миллион кишига етган бўлса, қишлоқда яшовчилар 17,5 миллион нафарни ташкил қилмоқда. Қуйида мос давр билан айрим демографик кўрсаткичлар келтирилган:

  • туғилиш сони – 413,6 минг киши;
  • ўлимлар сони – 80,9 минг киши;
  • никоҳлар сони – 108,9 мингта;
  • ажримлар сони – 24,6 мингта;
  • кўчиб келган одамлар сони – 0,9 минг киши;
  • кўчиб кетганлар сони – 1,4 минг киши.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 километр квадрат майдонга қанча аҳоли тўғри келиши, мамлакат аҳолиси кунига қанчага кўпаяётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш ёши бўйича маълумот берилган.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42