Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш натижалари бўйича брифинг бўлиб ўтади

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида 28 июль куни Қорақалпоғистонда июль ойида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия брифинги бўлиб ўтaди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, комиссия раиси, омбудсман Феруза Эшматова брифинг ўтказиб, унда Қорақалпоғистонда 1–2 июль куни бўлиб ўтган намойишлар юзасидан мустақил текширув бўйича баёнот беради.

Тадбирни онлайн трансляция орқали АҚШ, Россия, Туркманистон, Қозоғистон элчихоналари, қўшни давлатлар омбудсперсонлари, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича расмий вакиллари ва қатор мустақил экспертлар кузатиб боради.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузган.

Омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлигидаги комиссия 16 июль кунидан Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини бошлаганди. Комиссия ташаббуси билан 1374 қисқа рақамли колл-марказ ишга туширилган.

Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Қонунчилик палатаси ва Сенат Президентнинг Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолатни тугатиш бўйича фармонини тасдиқлаган.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма