16:06 | 28.07.22 360

«Россия глобал гибрид урушнинг янги турини бошлади», — Макрон

Франция президенти бунда қандай «қуроллар» иштирок этаётганини санаб ўтди

Франция президенти Эммануэль Макрон Бениндаги матбуот анжуманида Россия Украинадаги ҳаракатлари орқали глобал гибрид урушнинг янги турини бошлаб берганини айтди. Бу ҳақда «Al Arabiya» хабар берди.

Фото: «AFP»

Унинг сўзларига кўра, Москва ахборот, энергия ресурслари ва озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланмоқда.

«Россия, аслида, глобал гибрид урушнинг янги турини бошлаб юборди. Бу биз, европаликлар учун мутлақо тушунарли. Мен буни Африка қитъаси учун айтяпман», — деган Франсия раҳбари.

Макрон Россия қўшни давлатга ҳарбий бостириб кириш орқали ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган сўнгги империал мустамлакачи давлатлардан бири ҳисобланишини айтган. Президент 26 июль куни Камерунда француз жамияти вакиллари билан учрашиб, кўплаб Африка мамлакатлари Россия энергетикаси ва ғалласига қарамлигини таъкидлаган.

«Озиқ-овқат энергия каби Россиянинг уруш қуролига айланди. Биз Африка қитъасига ўзини таъминлашга ёрдам беришимиз керак», — деган Франция президенти.

У минтақадаги озиқ-овқат инқирозига Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари сабаб бўлган деган айбловларни рад этган. Шунингдек, Макрон Россиянинг портларни блокировка қилиши ва Украина дон омборларига ҳужуми глобал озиқ-овқат таъминотини тўхтатганини ва Африкада тақчилликка сабаб бўлганини айтган.

Аввалроқ Эммануэль Макрон Европа Россия газига қарам, лекин Франция эмаслигини айтганди. Шунингдек, Франция президенти Борис Жонсоннинг NATO бош котиби бўлишига қарши чиқиши маълум қилинган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 377
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 243
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 945
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 452
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 408
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 456