Россияда ўзбекистонлик аёл ва унинг тўрт ёшли ўғли ЙТҲда ҳалок бўлди — видео
Ҳайдовчининг тормоз ва газ педалларини адаштириб юборгани таъкидланган
Россиянинг Уфа шаҳрида 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва унинг тўрт ёшли ўғли ёл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Комсомолская правда» хабар берди.

Маълум қилинишича, 27 июль куни 28 ёшли қиз тартибга солинган чорраҳада «зебра» орқали йўлни кесиб ўтаётган аёл ва унинг ўғлини уриб юборган. Чорраҳада бурилиш пайтида қиз машина ичида бўлган боласи сабаб чалғиган.
Бошқирдистон Республикаси йўл полициясининг маълумотларига кўра, тўқнашувдан сўнг қиз тормоз ва газ педалларини адаштириб юборган. Оқибатда ўзбекистонлик аёл ва унинг ўғли олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.
«Ҳозирда моддий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ барча масалалар аниқланиб, йўлга қўйилмоқда», — дейди Ўзбекистон Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Уфадаги вакили.
Аввалроқ Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокидаги ЙТҲда 11 та машина қатнашгани маълум қилинганди. Россия пойтахти Москава шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик йигит йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганди.