Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Россиянинг Владивосток шаҳрида қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграция агентлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятидан бўлган фуқаро М.М. 2021 йилнинг июль ойида Владивосток шаҳрига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борган. Орадан бир йил ўтиб, иш вақтида йиқилган ва саломатлигини йўқотган.

54 ёшли аёл Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиб, соғлиғи ёмонлашгани ва молиявий қийин аҳволга тушиб қолгани сабабли ватанга қайтишда ёрдам сўраган.

«Юртдошимизга ёрдам кўрсатилиб, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари эвазига Ўзбекистонга қайтарилди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Россияда автоҳалокатга учраган 2 ўзбекистонлик ватанга қайтарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари чет элда пулсиз қолса, давлат томонидан молиявий ёрдам кўрастилиши маълум қилинган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди