14:03 | 28.07.22 585

Сурхондарёда қариндошини ўлдириш учун «киллер» ёллаган фуқаро ушланди

У қотилликни амалга ошириш учун 50 млн сўм ваъда қилган

Сурхондарёда вилоятининг Сариосиё туманида қариндошини ўлдириш учун «киллер» ёллаган қўлга олинди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: «Bugun.uz»

Аниқланишича, сариосиёлик 66 ёшли М.А. ўз қариндошини ўлдириш учун термизлик А.Б.га мурожаат қилган ва қотилликни амалга ошириш эвазига унга 50 миллион сўм ваъда қилган. 24 июль куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратура тезкор ходимлари ҳамкорлигида Денов туманида ўтказилган тезкор тадбирда М.А. олдиндан келишилган пулдан 1,8 миллион сўмни «киллерга» бераётган вақтда жиноят устида ушланган.

Ҳозирда М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Сурхондарё вилояти Денов туманида опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун қотил ёллаганди. Шунингдек, Самарқанд вилоятида қўшнисини ўлдириш учун қотил ёллаган хусусий тадбиркор 5 йилга қамалган эди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 291
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 221
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 940
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 439
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 393
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 448