Тошкентда эркак «Labo»га ванна ўрнатиб, унда чўмилди — видео

Тошкент шаҳрида «Labo» юк машинаси орқасида чўмилган эркак 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда «Labo» русумли транспорт воситасининг юкхонасида бир фуқаро чўмилгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилиб, ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган.

Маълум бўлишича, 1990 йилда туғилган Ю.Қ. бошқарувидаги давлат рақами 10 F 167 ZA бўлган «Labo» русумли транспорт воситаси юкхонасида 1996 йилда туғилган Ю.Ш. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан устига сув қуйиб, бақир-чақир қилиб жамоат тартибини бузган.

Мазкур ҳолат бўйича ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилган. Суд томонидан ушбу шахсларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аввалроқ Қашқадарёда машина салонидан танасини чиқариб ҳаракатланган йигитларга чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қарши шаҳрида «Нехиа» автомобили салонидан оёқларини чиқариб ҳаракатланган маст аёл жаримага тортилгани хабар қилинганди.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма