15:47 | 28.07.22 910

Тошкентда имконияти чекланган ёшлар ўртасида шахмат бўйича ДХХ кубоги мусобақаси бўлиб ўтди

Мусобақа 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида ўтказилган

Жисмоний имконияти чекланган ёшлар ўртасида 28 июль куни шахмат бўйича ДХХ кубоги Тошкент шахар босқичи мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, мазкур мусобақа жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида шахматни кенг тарғиб қилиш, улар орасида юқори иқтидор ва салоҳиятга эга бўлган ёшларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал шахматчилар ва халқаро гроссмейстерлар сифатида тайёрлаш мақсадида ташкил этилди.

Фото: «Bugun.uz»

Мусобақа Халқаро шахмат федерацияси томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ жисмоний имкониятлари чекланган ва ногиронлиги бўлган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган (ўғил болалар) ва 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёллар (қизлар) ўртасида гуруҳларга бўлинган ҳолда олиб борилган. Унда 100 га яқин ёшлар иштирок этган.

Севара Мирсиддиқова
Фото: «Bugun.uz»

«Мен ёшлигимдан шахмат билан шуғулланиб келаман. Спорт турлари орасида мен энг ёқтирадиганим — бу шахмат. Ёшлигимиздан оила аъзоларимиз ва қариндошларимиз билан ушбу ўйинни ўйнардик. Бундан ташқари, дўстларим билан ўйнаб катта бўлганман. Шунда қанча кўп ўйнаса, шунча юқори марраларга чиқиш мумкинлигини тушуниб етдим.

Бакалаврга кирганимдан кейин мусобақаларда қатнашишни бошладим. Кўзи ожизлар орасида ўтказилган мусобақада 3 ўринни эгаллаганман. Шундан сўнг яна бошқа мусобақада 2 ўринни эгаллаганман. Ушбу мусобақада қатнашганимдан ҳам жуда хурсандман» — дейди мусобақа қатнашчиларидан бири Севара Мирсиддиқова.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 422
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 252
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 953
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 458
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 413
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 463