Бухорода «Isuzu» ҳайдовчисининг эътиборсизлиги оқибатида 68 ёшли аёл вафот этди — видео

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Аниқланишича, 28 июль куни соат 10:00 ларда Ғиждувон тумани «Дегрезон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 автомобиль йўлининг 272 километрида Г.С. исмли шахс «Исузу» русумли автомашинани бошқариб келиб, юк автомобилларнинг ҳаракатланишига чеклов ўрнатилган темир қувур билан жиҳозланган тўсиқни уриб юборган. Ўз навбатида тўсиқ йўлни кесиб ўтаётган туманнинг «Улфатбиби» маҳалласида яшовчи 68 ёшли Р.З.га бориб теккан.

Жабрланувчи аёлга туман касалхонасида олиб борилиб, керакли ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этган. Ҳозирги кунда Ғиждувон тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда «Nexia» ҳайдовчиси 69 ёшли пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетгани, Самарқандда «Cobalt» вояга етмаган пиёдани уриб, учириб юборгани, Самарқандда «Nexia» уриб юборган пиёдани «Cobalt» босиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради