Ерни кучли магнит бўрони қоплайди

Ерни июль ойининг сўнгги магнит бўронлари қоплайди. Бу ҳақда «УНИАН» хабар берди.

Фото: лТИА»

Маълум қилинишича, ҳодиса 30 ва 31 июль кунлари кузатилади. 30 июль кунги магнит бўрон бир ой ичида энг кучли бўлади ва унинг чўққиси пешин вақтига тўғри келади. Қуёш фаоллиги 31 июлга келиб сезиларли даражада пасаяди.

Келтирилган кунларда содир бўладиган магнит бўрони инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди. Бироқ, қуйидаги тоифадаги одамларга бу салбий таъсир ўтказади:

  • об-ҳавога таъсирчан одамлар;
  • кексалар;
  • ҳомиладор аёллар;
  • сурункали касалликларга чалинганлар.

Магнит бўрони салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимининг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
  • ҳолсизлик ҳисси.

Мутахассислар бу кунда инсон саломатлигидаги ўзгаришга қарши курашиш учун қуйидагиларга амал қилишни сўраган:

  • ёғли, аччиқ овқатлар истеъмол қилмаслик;
  • спиртли, энергетик ичимлик ва қаҳва ичишни чеклаш, бундай ичимликларни кўк чой билан алмаштириш;
  • кечқурун контрастли душ қабул қилиш;
  • бир хил вақтда ухлаш;
  • камроқ асабийлашиш;
  • очиқ ҳавода кўпроқ вақт ўтказиб, пиёда юриш.

Маълумот ўрнида, Ерни 19  июлда радиоалоқани ишдан чиқарадиган магнит бўронлари қоплаганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди