Эрон дронлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кескин оширди

Эрон халқаро бозорда ўйинчи бўлиш мақсадида Яқин Шарқдан ташқаридаги мамлакатларга дронлар сотишни кучайтирди. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.

Фото: «Breaking Defense»

Сунъий йўлдош тасвирлари ва разведка маълумотларига кўра, Эрон энди ўзининг глобал таъсирини кучайтиришга ва жанговар учувчисиз учоқларни бошқа давлатларга, жумладан, Венесуэла ва Судан каби сўнгги йилларда санкцияларга учраган мамлакатларга сотишга ҳаракат қилмоқда. Бунда Россия ҳам потенсиал мижоз бўлиши мумкин.

«АҚШ июль ойида Россия Украинадаги уруш учун ўз арсеналини кучайтириш мақсадида Эрондан юзлаб учувчисиз учоқларни сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида разведка маълумотларига эга эканини айтди. АҚШ расмийлари Эронни Россияга учувчисиз учоқларни сотмасликка чақирди ва бу икки давлат учун оқибатлари ҳақида огоҳлантирди», дейилган хабарда.

«Эрон дронлар экспорти бўйича тобора глобал ўйинчига айланиб бормоқда», — деган Мудофаа бўйича таҳлилчи ва Яқин Шарқ бўйича эксперт Сет Францман.

Мутахассис Эрон учувчисиз учоқлари бозордаги бошқа моделларга қараганда арзонроқлиги, аммо Яқин Шарқдаги жанг майдонларида ўзи кучини кўрсатганини айтган.

Таъкидланишича, Эрон дронларини асосан даромади паст давлатлар ёки санкцияларга учраган давлатлар сотиб олади. Эрон, шунингдек, Туркия ва унинг дронлар ишлаб чиқарувчи «Bayraktar» компанияси билан рақобатга дуч келмоқда.

Аввалроқ Эрон «дўст давлатлар»га дрон ва қуроллар сотиши маълум қилинганди. Шунингдек, Эрон олий раҳбари Теҳрон ядровий бомба яратишга қодирлигини айтганди.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида