Ироқ пойтахтига полиция ва армия бўлинмалари жойлаштирилмоқда

Ироқ армияси ва федерал полиция бўлинмалари тартибсизликлар хавфи туфайли Бағдодга жойлаштирилмоқда. Бу ҳақда «Mashreghnews» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Журналистлар маълумотига кўра, шаҳар марказида ҳарбий техника ва кучайтирилган армия патруллари кузатилган. Ҳарбийлар Ал-Синак кўпригини бетон блоклар билан тўсиб қўйган, бу кўприк Бағдоднинг хавфсиз ҳудуди деб аталадиган «яшил ҳудуд»га олиб келади.

Хавфсизлик чоралари радикал ташкилот тарафдорларининг «яшил ҳудуд» ва унда жойлашган Ироқ парламенти ва ҳукумати қароргоҳларига бостириб кириш ниятида экани ҳақидаги хабарлар фонида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ пойтахти Бағдодда 27 июль куни юзлаб намойишчилар парламент биносига бостириб кирганди. Намойишчилар депутатлар йиғилиши ўтказиладиган катта залга кирган. Уларнинг норозилигига мамлакат бош вазири лавозимига илгари сурилган янги номзод сабаб бўлган. Хусусан, номзод Муҳаммад ал-Суданий эронпараст сиёсатчи саналиши ва унинг тарафдорлари Ироқни Эрон билан бирлаштириш тарафдори экани таъкидланган.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди