Москвада мигрантлар ётоқхонада ёниб кетгани бўйича қўшимча маълумот берилди

Россиянинг Москва шаҳридаги ётоқхонада 29 июль куни тунда содир бўлган ёнғин оқибатида саккиз нафар мигрант ҳалок бўлганди. Шаҳар прокуратураси воқеа ҳақида қўшимча маълумот берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, ётоқхонада ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилган. Ётоқхона эгаси Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.4-моддаси 1-қисми («Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш») бўйича жавобгарликка тортилган.

Ётоқхона турар-жой биносининг биринчи қаватида жойлашган бўлиб, биноларнинг умумий майдони 650 квадрат метрни ташкил қилган.

«Муқаддам ётоқхона эгаллаб турганжойлашган бинода ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланган», дейилган прокуратура хабарида.

Ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган, тўрт киши жароҳатланган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин пайтида ўлимнинг асосий сабаби деразаларга ўрнатилган панжаралар бўлганини маълум қилган.

Аввалроқ Россияда мигрантларнинг квартирасини текшириш бошланганди. Шунингдек, Москвада 60 дан ортиқ мигрант муштлашганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди