Москвада ётоқхона ёниб кетиши оқибатида саккиз мигрант ҳалок бўлди — фото
Россиянинг Москва шаҳридаги ётоқхонада содир бўлган ёнғин оқибатида саккиз нафар мигрант ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Ёнғин 29 июль куни тунда Алма-Атинская кўчасидаги 16 қаватли уйнинг биринчи қаватидаги ётқхонада содир бўлган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғин содир бўлган 150 квадрат метр ҳудуд ўчирилган. Ҳодисада саккиз киши ҳалок бўлган, тўрт киши эса жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Ёнғин электр жиҳозларининг носозлиги туфайли юз берган бўлиши мумкинлиги илгари сурилган.

«Москва прокуратураси пойтахт жанубидаги ёнғин юзасидан текширув ўтказмоқда. Россия Жиноят кодексининг 238-моддаси 3-қисми (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш, эҳтиёцизлик натижасида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига олиб келиш) бўйича қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш Москва прокуратураси томонидан назорат қилинади», дейилади хабарда.

Пойтахт Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Андрей Румянцев ётоқхонада яшовчилар деразалардаги панжаралар туфайли ҳалок бўлгани, ётоқхонанинг ўзида ёнғин сигнализацияси бўлгани, аммо у ишламаганини айтган.
Аввалроқ Россияда мигрантларнинг квартирасини текшириш бошланганди. Шунингдек, Москвада 60 дан ортиқ мигрант муштлашганди.


