Москвадаги хостелда юз берган ёнғинда 2 ўзбекистонлик вафот этди

Россиянинг Москва шаҳридаги ётоқхонада 29 июль куни тунда содир бўлган ёнғин оқибатида саккиз нафар мигрант ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлганини маълум қилди.

Фото: «Baza»

Қайд этилишича, 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Олмаота кўчасидаги 7-корпус, 2-уйда жойлашган хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган ва 4 нафар фуқаро жароҳат олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этганларнинг 2 нафари (С.Н., 2003 йилда туғилган ва А.А., 1986 йилда туғилган) Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. Ушбу ҳодиса юзасидан Братеево тумани тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. Шу билан бирга, ушбу ҳамюртларимиз жасадларини Ватанга олиб келиш бўйича барча чоралар кўрилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Москва шаҳри прокуратураси хостелдаги ёнғин тафсилотларини маълум қилганди. Унга кўра, ётоқхонада ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилган. Ётоқхона эгаси Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.4-моддаси 1-қисми («Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш») бўйича жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради