Ўзбекистон мактабларида ўқитувчилар учун ягона мажбурий форма мавжудми?

Тошкент шаҳри ҳокимининг тегишли қарори асосида пойтахт мактабларининг ўқитувчиларига мактаб формаси олиш учун маблағ ажратилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқда тарқалди. Халқ таълими вазирлиги мурожаат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги мактаб ўқитувчилари учун мамлакат миқёсида белгиланган ва тасдиқланган ягона мажбурий форма тури мавжуд эмас. Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғига асосан тизим ходимларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари белгиланган. Унга кўра, ўқитувчилар мактаб даражасида белгиланган дресс-код талабларига риоя қилишлари зарур.

«Ўқитувчи жамиятнинг зиёли ва маърифат улашувчи аъзоси сифатида нафақат илми ва ахлоқи, балки кийиниш маданияти билан ҳам ёшларга ўрнак бўлиши мақсадга мувофиқ. Яъни ўқитувчиларнинг ўз касбига хос бўлган кийимда бўлиши, албатта, ўқувчиларда ўз устози шахсияти ва касбига бўлган ҳурматининг янада ошишига сабаб бўлади.

Шу ўринда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг пул ажратганига изоҳ сифатида Халқ таълими вазирлиги пойтахт мактаблари ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси йўлидаги мазкур ташаббусини қўллаб-қувватлашини ҳамда бу ғамхўрликдан миннатдорлигини билдириб ўтади. Бошқа ҳудуд ҳокимларини ҳам ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашда фаолликка чақириб қолади», дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Халқ таълими бош бошқармаси 21 июль куни пойтахтдаги қатор мактабларда ягона форма намойишини ташкил қилганди. Кейинчалик халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистонда ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилиши маълум қилган.

Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев