Ўзбекистон захирасида ковидга қарши қанча вакцина қолди?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон захирасида коронавирусга қарши қачна вакцина қолдига оид маълумотларни эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, айни пайтда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вакцина сақлаш омборхоналарида 9,2 миллион доза коронавирусга қарши вакциналар захираси мавжуд.

Шу кунга қадар Ўзбекистонда жами 62 316 297 доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Вазирликнинг 4 июлдаги маълумотларига кўра, мамлакатга олиб келинган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 71 750 853 дозани ташкил қилмоқда. Уларнинг қарийб 23 миллион дозаси COVAX дастури доирасида тақдим этилган вакциналардир.

Эслатиб ўтамиз, июнь охирларида Тошкент шаҳрининг 12 та туманларида COVID-19 билан касалланган беморлар учун махсус поликлиникалар яна иш бошлаганди.

Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди