Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво сақланиб туради

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 30 июль,  шанба куни Тошкент вилоятида ва 31 июль, якшанба куни Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 20-23 даража, кундуз кунлари эса 33-36 даража атрофида бўлади. Таъкидланишича, бу июль ойи охиридаги иқлимий меъёрларга яқин.

Ушбу кунларда жанубда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин. Шунингдек, марказ Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

«Ўзгидромет»нинг 29 июль кунига оид маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 10–12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди