Ўзбекистонда туғиш ёшидаги аёлларнинг ягона электрон базаси яратилади

Ўзбекистонда 2022 йил якунга қадар барча туғиш ёшидаги аёллларнинг ягона электрон базаси яратилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Akusherstvo.uz»

Маълум қилинишича, шу йил якунига қадар мамлакатда 2,3 миллион нафар хотин-қиз бирламчи онкологик скрининг текширувидан, 18 ёшгача бўлган 11 миллион нафардан зиёд болалар эса педиатр, стоматолог, эндокринолог ва ортопед кўригидан ўтказилади.

Шунингдек, барча туғиш ёшидаги аёллларнинг ягона электрон базаси яратилади. 400 минг нафар ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 4 миллион нафар 3-15 ёшдаги ўғил-қизлар ёд препарати билан таъминланади.

Бундан ташқари, 2 миллион нафар 15-35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан таъминланади. Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган 75 нафар болага зарур дори воситалари етказиб берилади.

Вазирлик маълумотларига кўра, соғлиқни сақлаш тизимида ўтган 6 ойда 643 минг нафар хотин-қиз скрининг текширувларидан ўтказилиб, касалликлар аниқланган 3214 нафаридан 2983 нафари (93 фоизи) соғломлаштирилган. Шу билан бирга:

  • пренатал ультратовуш текширувидан ўтказилган 333,5 минг нафар бўлажак онанинг 7,9 минг нафарида ҳомиласида нуқсон ва акушерлик патологияси аниқланиб, зарур чоралар кўрилган;
  • Тошкент шаҳрининг барча туғуруқхоналарида чақалоқларда эшитиш нуқсонларини эрта аниқлашга қаратилган аудиоскрининг жорий этилган;
  • шу йил 1 июлдан бошлаб болалар, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни махсус профилактик дори-дармонлар, 3-15 ёшдаги болаларни ёд препарати билан бепул таъминлашга киришилган;
  • Республика «Она ва бола скрининги» маркази 38,4 миллион сўмлик гематологик анализаторлар, Нукус, Бухоро, Самарқанд, Фарғона «Она ва бола скрининги» марказлари эса 1,1 миллирд сўмлик рақамли микроскоплар ҳамда лаборатория ускуналари билан таъминланган.

Аввалроқ мамлакат аҳолисининг 20 миллионини болалар ва туғиш ёшидаги аёллар ташкил этиши тўғрисида хабар берилганди. Маълумотларга кўра, сўнгги олти йилда оналар ўлими интенсив кўрсаткичи 21 дан 15 га, гўдаклар ўлими 11 дан 8 га, шунингдек, сўнгги 5 йилда абортлар сони 7 мингтага камайган.

Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Жамият19:36 | 10.8.22
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди