Ўзбекистондаги техникумларда сиртқи ҳамда кечки таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ҳамда кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомлар тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Агробанк» матбуот хизмати

Қайд этилишича, ҳужжатга кўра, сиртқи ва кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш:

  • сиртқи ва кечки шаклда – бошланғич профессионал, касб-ҳунар коллежи, умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжатга;
  • иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи ва кечки шаклида – бир касб ёки мутахассислик доирасида иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар)ни эгаллаш учун тегишли касб ёки мутахассислик бўйича профессионал таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўқувчиларга ўқувчилик гувоҳномаси бепул берилади.  Ўқув семестри якунигача сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади. Кечки таълимда эса ўқиш одатда кундузги сменадан кейинги вақтда аудитория машғулотлари (маъруза, амалий, лаборатория) шаклида ҳамда ўқувчиларни асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда мустақил, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклида амалга оширилади.

Кечки таълимда ўқиш (кундузги таълимдан фарқли равишда) бир ҳафтада, одатда, 4-5 кун амалга оширилади ва ҳафталик ўқув соати ҳажми 20 соатдан ошмайди. Сиртқи таълим ўқувчиларига ўқув сессиясида иштирок этиши, битирувчи босқич ўқувчиларига якуний давлат аттестацияларидан ўтиши, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиши учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.

Таъкидланишича, мазкур тартиблар Адлия вазирлигининг юридик техникумларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилиниши хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда коллеж ва техникум ўқувчилари учун стипендия жорий этилиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди