«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ гелогия-қидирув, бурғилаш ишлари ва табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Устюртда бўлди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан табиий газ конлари ва қудуқларида олиб борилаётган ишлар ҳолати, вахта режимида ишлаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

Шунингдек, бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Устюрт регионида янги майдонларда углеводородлар захирасини ошириш конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ва технологик объектларни қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Дастлаб, Устюртда углеводородлар захирасини ўстириш дастури доирасида олиб борилаётган геологик қидирув бурғилаш ишларини назорат қилиш мақсадида, «Жагиз» майдонидаги 1-сонли, «Ғарбий Қуйи Сургил» конидаги 3-, 4-сонли ва «Қуйи Сургил» конидаги 3-, 8-, 10-сонли излов қидирув қудуқларида олиб борилаётган бурғилаш ишлари билан яқиндан танишилди ҳамда захираларни ўстириш борасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли мутахассисларга кўрсатмалар берилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

«Ғарбий Қуйи Сургил» конидаги 1-сонли қудуқда, қудуқ тубини чуқурлаштириш бўйича олиб борилаётган мураккаб таъмирлаш ишлари жойидан ўрганилди. Шундан сўнг «Қуйи Сургил» конидаги 23-, 26-сонли қазиб чиқариш қудуқларидаги бурғилаш ишлари ҳолати ўрганилди.

Ўрганишлар давомида қудуқларни бурғилаш ва таъмирлаш ишларини олиб бораётган пудратчи ташкилотлар билан мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб бошқарма ва тегишли департамент бошлиқларига ишларни тезлаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

Бошқармада технологик объектларда, жумладан «Арслон» газни комплекс тайёрлаш қурилмасида 1 та қўшимча қуввати кунига 3 млн. куб метр газни комплекс тайёрлаш вазифасини бажарувчи технологик тармоқни қуриш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлари ҳам жойидан кўриб чиқилди.

Олдин қабул қилинган қарорларга асосан, ушбу технологик тармоқни қуриш учун зарур бўлган технологик ускуна ва аппаратларни «Муборак» ва «Шўртан» бошқармалари ички имкониятлардан ажратиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунгача зарур 9 та технологик аппаратлардан 5 таси, қувурлар ва қувур арматуралари билан етказиб берилган ҳамда қурилиш майдонида темирбетон пойдеворларни қуйиш ишлари бошлаб юборилган.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

Қурилиш ишларини кўздан кечириш давомида қолган технологик аппаратлар, пўлат қувурлар, қувур арматуралари ва бошқа зарур материал-техник ресурсларни етказиб бериш, қурилиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича пудратчи ташкилот вакилларига ва масъулларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, Бошқарув раиси 2022 йил ярим йиллиги бўйича белгиланган режанинг бажарилиши ҳамда 2022 йилнинг иккинчи ярим йилдаги устувор вазифалар бўйича Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбариятининг ҳисоботини тинглади. Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2022 йил иккинчи ярмида бажарилиши мўлжалланган геологик-техник чора-тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Устюрт регионидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма