«Ўзбекнефтгаз»: «Uzbekistan GTL» заводи Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектлари ва Шўртан газ кимё мажмуасини электр энергияси билан таъминлайди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизим тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича аниқ белгиланган режаларга асосан амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

Хусусан, «Uzbekistan GTL» заводида мавжуд генераторлардан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясидан Шўртан газ кимё мажмуаси технологик жараёнларини ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларини, «BATEMAN», «КМПО» ва «Шимолий Нишон» сиқув компрессор станцияларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

Айни пайтда Шўртан газ кимё мажмуаси ва электр узатиш схемаси, тегишли ҳужжатлар ва шартномалар лойиҳаси тайёрланди ва «Ўзэнергоинспекция», «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ ва Монополига қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармалари билан келишув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати

Маълумот учун келтириш жоизки, «Uzbekistan GTL» МЧЖ ва «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ корхоналари ўртасида «Ишлаб чиқарилган электр энергиясини харид қилиш бўйича» шартнома имзоланган.

Ушбу шартномага асосан, «Uzbekistan GTL» заводи томонидан 2022 йил 1 июлга қадар 23 млн 846 минг кВт*соат электр энергияси «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берилди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди