«Ўзингизга ўт қўясиз»: Хитой раиси Тайван туфайли Байденга таҳдид қилди

АҚШ президенти Жо Байден Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан 28 июль куни икки соатлик музокаралар ўтказгани хабар қилинганди. Мазкур музокарада Хитой етакчиси Байденга Тайван масаласида таҳдид қилди. Бу ҳақда «Xinhua» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, мулоқотда асосан Тайван ҳақида сўз юритилган. Си Цзиньпин Хитойнинг бу масаласида принципиал позициясини таъкидлаб, Тайван мустақиллиги ва вазиятга ташқи томондан ҳар қандай шаклда аралашувга қарши эканини айтган. Хитой раҳбари Байденга 1,4 миллиарддан ортиқ аҳоли Хитойнинг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилишга бел боғлаганини қайд этган.

У жамоатчилик фикрига қарши бориб бўлмаслигини айтиб, Америка президентига «ўт билан ўйнашиб, ўзингизга ўт қўясиз», деб таҳдид қилган.

Хитой томонининг баёнотига кўра, икки давлат раҳбарлари мулоқотни очиқ баҳолаб, доимий алоқада бўлишга келишиб олган ва икки томон ишчи гуруҳларига ҳамкорликни давом эттириш бўйича кўрсатмалар берган.

Аввалроқ АҚШ Тайванга 100 млн долларлик ҳарбий техника сотиши маълум қилинганди. Шунингдек, АҚШ разведкаси Хитой Тайванда куч ишлатмоқчилигини очиқлаган.

ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жамият23:58 | 9.8.22
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Жамият23:54 | 9.8.22
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият23:51 | 9.8.22
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Жаҳон23:31 | 9.8.22
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Жамият23:16 | 9.8.22
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Жамият23:04 | 9.8.22
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади