Покистон чегарачилари ва «Толибон» ўртасида тўқнашув юз берди
Покистон чегарачилари ва «Толибон» ўртасида 28 июль куни Спин Булдакдаги назорат пунктида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда «Etilaatroz» хабар берди.

Тўқнашувга кучли ёмғирдан кейин сувни бошқа томонга йўналтириш учун Афғонистон ҳудуди томон юрган покистонлик чегарачилар ҳаракати сабаб бўлган. Ҳолат сабабли «Толибон» зудлик билан ўт очган, афғон томонидан содир этилган отишма оқибатида ики киши: «Толибон» жангчиси ва тинч аҳоли яраланган.
Маҳаллий «Толибон» ҳукумати тўқнашувлар ва тинч аҳолининг жароҳатлангани фактларини тасдиқлаган. Покистон томонининг йўқотишлари эса номаълум. Можаро музокаралар орқали ҳал қилинган.
«Tolo news»нинг хабар беришича, Спин Булдакдаги сув тошқинлари сабабли чегарадан ўтиш вақтинчалик тўхтатилган. Қандаҳор вилоятининг Спин Булдак, Жарай ва Аргандаб туманларида 7 нафар вояга етмаган бола ва 1 нафар аёл табиий офат оқибатида чўкиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Покистон 15 апрель куни чегарачилари ўлдирилгани сабабли Афғонистон ҳудудига авиазарба берган. берилган авиация ва артиллерия ҳужуми оқибатида камида 6 нафар тинч аҳоли, жумладан, 5 нафар вояга етмаганлар ҳалок бўлган. «Толибон» авиазарба сабабли Покистонга норозилик нотаси топширган.


