Президент вилоят ҳокимларига IT соҳаси бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев «Astrum» академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда, дея хабар бермоқда Президент матбуот котиби.

Фото: Президент мутбуот хизмати

Таъкидланишича, Президент эътиборни кучайтириб, ёшларга озгина шароит яратиб берилса, бу соҳани янада юқорироқ поғоналарга олиб чиқиш мумкинлигига ишонч билдирган.

«Бугунги мулоқотимизни ўтказиш учун ‘Astrum’ академиясини бежизга танламадим. Бу ерда юзлаб ёшлар энг замонавий дастурлаш кўникмаларини эгаллаётгани, айниқса, ўқиш давомидаёқ даромад топаётгани қувонарли албатта», — деган Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, бошқа ҳудудларда ҳам бундай IT академиялар ташкил қилиш истагида бўлганларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, барча масалаларини ҳал қилиб берилади. Президент бу бўйича вилоят ҳокимларига топшириқ берган.

Хабарга кўра, вилоят ҳокимларига бир ой муддатда бу ерга келиб, барча шароит ва имкониятларни кўзи билан кўриб, ўз ҳудудида камида 1 тадан шундай IT академия ташкил этиш лойиҳасини бошлашга топшириқ берилган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев IT мутахассислари билан учрашиш учун Юқори Чирчиқ туманига ташриф буюргани хабар қилинганди.

Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Жаҳон23:59 | 29.9.22
Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Жамият23:05 | 29.9.22
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Жамият22:43 | 29.9.22
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият22:35 | 29.9.22
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Жамият22:22 | 29.9.22
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди
Жамият21:37 | 29.9.22
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди