Қашқадарёда шифохонада фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди — видео

Қашқадарё вилояти ИИБ Шаҳрисабз туманидаги шифохоналарнинг бирида беморнинг яқинлари пичоқ билан одамларга ташлангани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Аниқланишича, 26 июль куни соат 12:30 ларда Шаҳрисабз туман «Аммоғон» МФЙда яшовчи фуқаролар Қ.О. ва Ж.А. туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлими ҳовлисида жанжаллашиб қолган. Жанжалда Қ.О. Ж.А.нинг бош соҳасига уриб, тан жароҳати етказган. Натижада Ж.А. туман тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тез ёрдам бўлимига ётқизилган.

“Атрофдаги фуқаролар ва ҳодиса жойига етиб келган профилактика инспектори томонидан жанжал тўхтатилиб, жамоат тартиби тикланган”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳодиса жойи шу куни туман ИИБ тергов тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида жанжал иштирокчиларида ўткир тиғли жисм таъсирида етказилган жароҳатлар аниқланмаган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланганди. Шунингдек, Тошкентдаги тиббиёт марказида шифокор aёл маст бемор томонидан калтаклангани маълум қилинган.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди