Қашқадарёдаги боғчада бола кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этди

Қашқадарёда вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги боғчада бола кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 28 июль куни 1-Давлат мактабгача таълим ташкилотида мазкур мактабгача таълим ташкилотида қатнамайдиган 2014 йилда туғилган С.Х. синглиси А.Х. билан биргаликда боғчага келган. Тайёрлов гуруҳи тарбиячиси С.Ж. С.Х. ҳамда А.Х.нинг онасининг илтимосига кўра қонунга зид равишда С.Х.ни ҳам олиб қолган.

Тушлик пайтида опа–сингил С.Х. ва А.Х. ташкилот ҳожатхонасига чиқишган. Опаси ҳожатхона ичкарисига кирган пайтда, синглиси ташқаридан ҳожатхона эшикни очиб-ёпиб ўйнаган. Натижада ҳожатхона эшигининг ойнаси синиб, шиша бўлаклари С.Х.ни жиддий жароҳатлаган. Воқеадан хабар топган ташкилот ҳамшираси тезда биринчи ёрдам кўрсатган. Бироқ, С.Х.нинг жароҳати чуқурлиги сабаб, кўп қон йўқотиш натижасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб бормоқда.

Аввалроқ Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги боғчада 4 ёшли Хушнуд Лутфуллаев уйқу пайтида вафот этганди. Шунингдек, Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилоти биносидан 20 ноябрь куни бир нафар фуқаронинг жасади топилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди