Самарқанд давлат чет тиллар институти тютори 2 минг доллар пора билан ушланди

Самарқанд давлат чет тиллар институти тютори фуқарога сохта ҳужжат тайёрлаб, уни ўқишга киритиб қўйиши учун 2 минг доллар пора олган вақтда ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Самарқанд давлат чет тиллар институтида тютори Ш.Т. пора билан ушланган.

У фуқаро Ф.ни 3500 доллар эвазига Қозоғистондаги ОТМнинг 1-курсини тугатгани тўғриси ҳужжат тайёрлаб беришини, шу орқали ўзи ишлаётган институтининг 2-курсига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган. Бунинг эвазига институт ходими 2000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.У. бошқа бир фуқаро А.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Гулистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйишини айтган. У бунинг эвазига 5000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ўринбосари пора билан ушлангани ҳақида хабар берилганди. У иш стажи етмаган фуқародан пенсиясини тўғирлаб бериш учун 300 доллар сўраган.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади