Шавкат Мирзиёев IT соҳасида ҳал этилиши керак бўлган тўртта масалани маълум қилди

Шавкат Мирзиёев «Astrum»даги учрашув давомида ҳал этилиши керак бўлган тўртта масалани маълум қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент матбуот котиби

Қайд этилишича, биринчидан, интернет қамрови ва сифатини кескин ошириш зарур. Ҳудудларнинг оптик толали тезкор мобил интернет (4G) билан қамраб олиш даражаси 70 фоиз атрофида. 118 та қишлоқларга Интернет ҳам, мобил алоқа ҳам кириб бормаганлиги таъкидланган.

Иккинчидан, IT соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш керак. Бугунги кунда бундай ёшларнинг стартапларига (230 та) атиги 10 миллиард сўм грантлар ажратилган.

Ёки, компьютер хариди учун 3,5 минг нафар ёшларга кредит берилган бўлса, кафил йўқлиги учун 6,5 мингдан зиёд ёшларга кредит бериш рад этилган. Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Навоийда IT-паркларни ташкил этиш ишлари якунига етказилмаган.

Аввалроқ Президент вилоят ҳокимларига IT соҳаси бўйича топшириқ берганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев IT мутахассислари билан учрашиш учун Юқори Чирчиқ туманига ташриф буюргани хабар қилинганди.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев